Кексаларга ҳурмат кўрсатиш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш, шунингдек, уларнинг жамиятдаги ижтимоий фаоллигини янада оширишга қаратилган ушбу ҳафталик доирасида жойларда қатор маънавий-маърифий, спорт, ободонлаштириш ва ҳайрия тадбирлари ўтказилиши белгиланган.
Шу муносабат билан Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмасида ишловчи фахрий устозларимизни тажрибаларини ўзимизга ўрнак қилган ҳолда давра суҳбати ташкил қилинди. Тадбир сўнгида касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.
Ҳафталик доирасида Косонсой туман тиббиёт бирлашмасининг собиқ ходимлари ҳолидан манзилли хабар олинди ва ёрдам берилди.