Касаба уюшмалари томонидан жамоатчилик назорати ишлари давом этмоқда…

Жорий йилнинг 23-октябрь куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2024 йил 22-январдаги 13-06-сонли қарори билан тасдиқланган тармоқ касаба уюшмаси хизматидаги муассасаларда жамоатчилик назоратини олиб бориш режасига мувофиқ, навбатдаги жамоатчилик назорати Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича меҳнат-ҳуқуқ инспектори Ғ.Рустамов ва меҳнат-техник инспектори М.Саттаровлар томонидан Булунғур туман тиббиёт бирлашмасида ўтказилди.

Жамоатчилик назорати давомида тиббиёт бирлашмасида жамоа шартномаси шартларининг бажарилиши, ички меҳнат тартиби қоидалари ва бошқа локал хужжатларга, меҳнат шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш тартибига, иш вақти ва дам олиш вақтига, таътилларни бериш тартиби, муддати ва таътил учун ҳақ тўлаш тартибига, интизомий жазо чораларини қўллаш тартибига, ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат ҳуқуқларига, ҳомиладор ва ёш болали аёлларга қўшимча кафолатлар ва имтиёзларга риоя қилиниши, ишни таълим билан бирга қўшиб олиб бораётган шахслар учун имтиёзларнинг қўлланилиши, мажбурий меҳнат ҳолатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 18-октябрдаги 297-сонли қарори, ходимларнинг малака ошириши, ихтисослаштиришга ўқиши, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2006 йил 14-январда 1538-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Тиббиёт муассасалари раҳбар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашда соғлиқни сақлаш муассасаларини турларга ажратиш тартиби тўғрисида” ги Низом талабларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 27-апрелдаги 246-сонли қарори билан тасдиқланган “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида, қайта тайёрлаш ва малака ошириш тартиби тўғрисида” ги Низом талабларига риоя қилинганлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 292-360 моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги қонунинг 24-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17-майдаги ПФ-136 сонли Фармонига мувофиқ барча тиббиёт муассасалари ходимлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан дастлабки ва даврий равишда тиббий кўрикдан бепул ўтказилиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 15-сентябрдаги 263-сонли қарорига асосан, ҳар беш йилда камида 1 марта иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказилиши, Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида” ги қонунинг 18-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 25-августдаги 1998-сон билан рўйхатга олинган “Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт ишлаб чиқаришлари ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул берилиши каби ҳолатлар ўрганилди.

Ўрганиш якунлари юзасидан маълумотнома тузилиб, иш берувчига юқорида қайд этилган ҳолатлар юзасидан аниқланган камчиликлар бўйича кўрсатма хати киритилди.

Print Friendly, PDF & Email