Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ташаббуси билан “11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” ҳамда “Тиббиёт ходимлари куни” касб байрамлари муносабати билан жорий йилнинг 20-23 октябрь кунлари, Навоий вилояти соғлиқни сақлаш тизимида фаолият кўрсатаётган корхона, ташкилот ва муассасаларда 50 нафар бошланғич ташкилот раислари, касаба уюшмаси фаоллари, меҳнат фахрийлари ҳамда ёш ходимлар ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Тошкент шаҳри ҳамда Қозоғистон Республикасига тўрт кунлик саёҳати ташкил қилинди.
Саёҳат давомида ишчи ходимлар Тошкент шаҳридаги зиёратгоҳлар, Қозоғистон Республикасининг Чимкент вилоятида Аҳмад Яссавийнинг ота-онаси Иброхим ота ва Қарашаш она зиёратгохлари шунингдек Туркистон шаҳридаги Аҳмад Яссавий ҳамда унинг атрофидаги зиёратгоҳларнинг барчасида зиёрат қилинди.
Шунингдек, ходимларнинг муносиб дам олишларини таъминлаш мақсадида саёҳат давомида ходимлар учун кўнгилочар концертлар ҳам ташкил этилди.