Ўзбекистон касаба уюшмалари харакатини бошланганлигининг
120 йиллиги олдидан ҳамда “11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” ва “Тиббиёт ходимлари куни” байрамлари муносабати билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ф.Ханапияевнинг 2024 йил 2 ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгашининг катта мажлислар залида касаба уюшмаси фаоллари ва тиббиёт ходимлари билан ОЧИҚ МУЛОҚОТИ бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тармоқ тизимида кўп йиллар давомида касаба уюшмасида самарали фаолият кўрсатган фахрийлар, ҳозирда меҳнатда бошқаларга ибрат кўрсатаётган бошланғич ташкилотлар раислари, ҳисобчилар, қўмита аъзолари, тафтиш комиссияси аъзолари ҳамда тиббиёт ходимлари ва Андижон Давлат тиббиёт институти битирувчи талабалари ҳам иштирок этди.
“11 ноябрь-Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” ҳамда “Тиббиёт ходимлари куни” байрамлари муносабати билан кўп йиллар давомида касаба уюшмаси тизимида самарали фаолият кўрсатган фахрийлар, ҳозирда фаолият олиб бораётган бошланғич ташкилотлар вакиллари ҳамда самарали меҳнат қилаётган тиббиёт ходимлари хамда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан Республикада “Йилнинг энг яхши шифокори” танлови ғолиблари Республика Кенгашининг Фахрий Ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.