2024 йил 5 ноябр куни Жиззах Политехника институти залида соғлиқни сақлаш ҳамда касаба уюшмалари тизимида фидокорона хизмат қилиб келаётган соҳа ходимлари, фаҳрийлари, касаба уюшма фаоллари билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ханапияев Фарходжон Рахмонович иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Ихтиёров Аъзам Рашидович, Жиззах вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ҳайдарова Гўзал Бахрамовна, туман тиббиёт бирлашма бошлиқлари, хусусий тиббиёт ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этишди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ф.Р.Ханапияев маърузасида касаба уюшмаларининг ҳозирги кунда жамиятимиздаги ўрни, Соғлиқни сақлаш тизимида фаолият юритаётган касб эгаларининг ҳуқуқлари, имтиёзларини ифода этиш, ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтди. Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига жавобларни олишди.
Тадбир якунида узоқ йиллар тармоқ касаба уюшмасида меҳнат қилиб нафақага чиққан фаҳрийлар, касаба уюшма фаолларига касб байрами муносабати билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда Жиззах вилоят Кенгашининг фаҳрий ёрлиқ ва ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.