Самарқандда ўқув-семинари ташкил этилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилояти кенгаши томонидан 2025 йилнинг 15-январь куни Самарқанд шаҳрида жойлашган “Афросиёб палас” меҳмонхонасининг мажлислар залида тармоқ тизимида фаолият олиб бораётган бошланғич ташкилотлари учун жорий йилда бўлиб ўтадиган ҳисобот сайловлари ва жамоа шартномаларининг 2024 йилдаги ижроси юзасидан амалий ўқув-семинар ўтказилди.

Ушбу ўқув-семинарни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилояти кенгаш раиси Ж.Очилов кириш сўзи билан очиб берди.

Ўқув-семинарни Республика Кенгашининг вилоят бўйича меҳнат инспекторлари ва вилоят кенгашининг мутахассислари томонидан ҳисобот сайлов йиғилишларини ўтказиш тартиблари ҳамда жойларда имзоланган жамоа шартномаларининг 2024 йилдаги ижроси юзасидан ҳисоботлар ва далолатномаларни тўғри ва тўлиқ тўлдириш юзасидан тушунчалар берилди. Шу билан бирга ҳисобот сайлов йиғилишларини ўтказиш ҳамда жамоа шартномасини бажарилиши юзасидан статистик ҳисоботларни тўлдириш юзасидан кўргазмали материаллар асосида батафсил тушунча берилди.

Ўтказилган ўқув-семинар давомида, семинар иштирокчиларининг кўплаб саволларига мутахассислар томонидан тўлиқ батафсил жавоблар берилди.

Шу билан биргаликда шу куни вилоят кенгашининг навбатдаги мажлиси ва раёсат йиғилишлари ҳам ўтказилиб, унда 2024 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб танқидий муҳокама этилиб, касаба уюшмасига аъзоларни жалб этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиши, 2025 йил учун устувор вазифалар белгилаб олиниши билан бирга вилоят кенгашининг навбатдаги ҳисобот сайлов конференциясини чақириш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.

Йиғилиш якунида 2024 йилда ўзининг фаолиятида яхши натижаларга эришган бир гуруҳ бошланғич касаба уюшма қўмиталарининг раисларига вилоят кенгашининг қимматбаҳо эсдалик совғалари ва ташаккурномалари тарқатилди.

Print Friendly, PDF & Email