Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилояти Кенгашига 2024 йилнинг 15 ноябр куни Сирдарё вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази пуллик тиббий хизмат кўрсатиш бўлими ҳамшираси О.А.Каримжонова томонидан асоссиз равишда ишдан бўшатилганлиги сабабли иш тиклашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилинган.
Мурожаатни ўрганиш якуни юзасидан Республика Кенгашининг Сирдарё вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан ходим манфаатида ФИБ Сирдарё туманлараро суди даъво аризаси киритилди.
Суд томонидан ушбу даъво аризаси қаноатлантирилиб, О.Каримжоновани ишга тиклаш ва мажбурий прогул даври учун ходим ҳисобига 5 108 488 сўм ҳамда маънавий зарар учун 5 000 000 сўм миқдорида пул маблағи ҳамда ундириш ҳақида 2024 йил 25 декабр куни Суднинг Ҳал қилув қарори қабул қилинди.
Ҳозирда ўз вазифасида меҳнат фаолиятини амалга ошириб келмоқда.
Тиббиёт ходимлари доим Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ҳимоясида!