Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилояти Кенгашига 2024 йилнинг 29 октябр куни Сирдарё ТТБга қарашли Янгиобод оилавий шифоркорлик пункти катта ҳамшираси С.Ш.Бабаева томонидан асоссиз равишда ишдан бўшатилганлиги сабабли иш тиклашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилинган.
Мурожаатни ўрганиш якуни юзасидан Республика Кенгашининг Сирдарё вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори А.Албеков томонидан Сирдарё ТТБ бошлиғига кўрсатма хат киритилиб, ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқ қонун талабларига номувофиқлиги учун уни ишга тиклаш лозимлиги сўралди.
Кўрсатма хат ижроси рад қилинганлиги сабабли, ходим манфаатида ФИБ Сирдарё туманлараро суди даъво аризаси киритилди.
Суд томонидан ушбу даъво аризаси қаноатлантирилиб, С.Бабаева ишга тиклаш ва мажбурий прогул даври учун ходим ҳисобига 4 464 643 сўм миқдорида пул маблағи ундириш ҳақида Суднинг Ҳал қилув қарори қабул қилинди.
Ҳозирда ўз вазифасида меҳнат фаолиятини амалга ошириб келмоқда.
Тиббиёт ходимлари доим Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ҳимоясида!