Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилояти Кенгашига 2024 йилнинг декабр ойида Гулистон ШТБ шифокорлари А.Юсупов, Ж.Турсунбоев ва Б.Юсуповалар томонидан иш берувчи томонидан салохиятли шифкорларга тўланиши лозим бўлган махсус ойлик устама пулини тўлаб бермаётганлиги юзасидан ёрдам сўраб мурожаат қилинган.
Мурожаатни ўрганиш якуни юзасидан Республика Кенгашининг Сирдарё вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори А.Албеков томонидан иш берувчи кўрсатма хат киритилиб, ходим ҳисобига махсус ойлик устама пуллари тўланиши сўралди.
Гулистон ШТБ томонидан кўрсатма хат ижроси таъминланиб, А.Юсупов ҳисобига 15 000 000 сўм, Ж.Турсунбоев ҳисобига 6 000 000 сўм ва Б.Юсупова ҳисобига 13 000 000 сўм, жами 34 000 000 сўм миқдорида махсус ойлик устама пули тўлаб берилиши эришилди.
Тиббиёт ходимлари доим Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ҳимоясида!