Муқаддам 2017 йил 3 апрелдан 2021 йил 19 октябрь санасига қадар Пахтакор ТТБ бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган Ш.Р.Болтаевнинг Ўзбекистон ССХ касаба уюшмаси Жиззах вилоят кенгашига қолиб кетган иш ҳақини ундириш юзасидан қилган мурожаати Жиззах вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори Ш.Шербеков томонидан ўрганиб чиқилди.
Мурожаат ўрганилиши давомида Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Молия вазирлигининг 2005 йил 31 декабрдаги “Тиббиёт муассасалари раҳбар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашда соғлиқни сақлаш муассасаларини турларга ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 14 январда 1538-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган га асосан тасдиқланган Низомнинг 3-бўлим, 7-банди талабига кўра, Пахтакор туман тиббиёт бирлашмасида рахбар лавозимида ишлаган даври учун 51 684 858 сўм миқдоридаги фарқланган иш ҳақларини ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Пахтакор туман судига киритилган даъво аризаси натижасига кўра, суднинг 2024 йил 03 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабимиз қаноатлантирилиб, мазкур ходимга қолиб кетган 51 684 858 сўм миқдоридаги иш ҳақлари ундириб берилишига эришилди.
Раҳбарлар ҳам касаба уюшмаси химоясида.