Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилояти Кенгашига 2024 йилнинг 10 декабр куни Республика тез тиббий ёрдам маркази Сирдарё вилояти филиали Оқолтин тумани ТТЁ навбатчи шифокори Ж.Б.Тойиров томонидан иш берувчи иш берувчи малака ошириш давридаги ўртача ойлик иш ҳақи тўлаб берилмаётганлиги юзасидан ёрдам сўраб мурожаат қилинган.
Мурожаатни ўрганиш якуни юзасидан Республика Кенгашининг Сирдарё вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори А.Албеков томонидан иш берувчи кўрсатма хат киритилиб, ходим ҳисобига ўртача ойлик иш ҳақи тўланиши сўралди.
Иш берувчи томонидан кўрсатма хат ижроси таъминланиб, Ж.Б.Тойиров ҳисобига 7 056 062 сўм миқдорида пул маблағи тўлаб берилишига эришилди.
Тиббиёт ходимлари доим Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ҳимоясида!