Кам тўланган иш-ҳақлари ундириб берилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши меҳнат инспекциясининг йиллик иш-режасига мувофиқ меҳнат қонунчилиги ва ҳудудий жамоа келишуви талабларининг бажарилиши юзасидан жамоатчилик назорати олиб борилди ва Қорақалпоғистон Республикаси бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан бир қатор тиббиёт муассасалари ходимларига 2023-2024 йилларда ойлик иш-хақилари тўғри тўланганлиги тўғрисидаги масалалар ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлар давомида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2006-йил 14-январда 1538-сонли давлат рўйхатидан ўтказилган Низом талабларига ҳамда жамоа шартномасида белгиланган талабларга амал қилмасдан тиббиёт муассасалари раҳбар ходимларига ва бошқа тиббиёт ходимларига ойлик иш-хақлари қонунчиликда белгиланган миқдордан кам тўланиб келинганлиги аниқланди.

Натижада 2024 йил давомида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори Д.Ўразбаевнинг кўрсатмалари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларда ишловчи жами 1215 нафар ходимнинг манфаатини кўзлаб уларга тўланмаётган 1 млрд. 514 млн. 196 минг 345 сўм қайта ҳисоб-китоб қилиниб иш берувчилар томонидан тўланишига  эришилди.

Print Friendly, PDF & Email