Жорий йилнинг 24 январь куни Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасининг мажлислар залида, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва унинг тизимидаги ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатувчи даволаш профилактика муассасаларининг 67 нафар ташкилий кадрлар ва инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул ходимлари учун 36 кредитли “Тиббиёт муассасаларида ташкилий-кадрлар ва инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати асослари” мавзусида малака ошириш ўқув-семинари ўтказилди.
Ушбу ўқув-семинарида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Бош меҳнат инспекторлари Зафар Алиев, Озод Адилов ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят кенгаши раиси Жўшқин Очиловлар иштирок этишди.
Ўқув-семинари кўргазмали материаллар ва слайдлардан фойдаланилган ҳолда, савол-жавоблар тарзида ўтказилди.
Маърузачилар томонидан тингловчиларни қизиқтирган саволларига амалий фаолият, орттирилган ҳаётий тажриба ва суд жараёнларидан олинган ёрқин мисоллар билан жавоблар берилди.


