PSI раҳбарияти билан учрашув.

Жорий йилнинг 28 январь куни Жамоат хизмати Интернационали (PSI)нинг Ферне-Вольтер шаҳрида жойлашган штаб-квартирасида PSIнинг Бош котиби Даниэль Бертосса ва унинг ўринбосари Дэвид Бойс ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси, Марказий Осиё мамлакатлари соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари Кенгаши Бош котиби Ф.Ханапияев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда тармоқ касаба уюшмаси ва Марказий Осиё мамлакатлари соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари Кенгашининг 2025 йилда касаба уюшмаси ва Жамоат хизмати Интернационали (PSI) ва унинг Европа Федерацияси (EPSU) билан биргаликда амалга ошириши режалаштирилаётган ҳамкорликдаги тадбирлар бўйича музокаралар олиб борилди.

 

Print Friendly, PDF & Email