Жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши ва касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 14 февраль куни Тошкент вилояти Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг Жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши якунлари тўғрисида иш берувчи ва касаба уюшма қўмитасининг йиғилиши ўтказилди.

Ҳисобот-сайлов конференциясида касаба уюшма қўмитаси раисининг 5 йиллик ҳисоботи тингланди. Делегатлар томонидан касаба уюшмасининг 5 йиллик фаолияти қониқарли баҳоланиб, касаба уюшмасининг раиси Дилдора Исакулова 5 йил муддатга қўмита раислигига сайланди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг хотин-қизлар Кенгаши раиси, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Гўзал Тохтаева томонидан касаба уюшмасига аъзолик афзалликлари ҳамда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан касаба уюшмаларининг босиб ўтган йўллари, тузилма томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда эришилган ютуқ ва натижалар ҳақида тўхталиб ўтилди. Касаба уюшма қўмитасининг 2025 йилда устувор йўналишлари белгилаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email