Жорий йилнинг 18 февраль куни Асака туман тиббиёт бирлашмасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши якунлари бўйича меҳнат жамоасининг ҳамда касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди.
Конференцияда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Д.Тошматова, вилоят кенгаши раиси А.Арзиевлар иштирок этди.
Меҳнат жамоасининг конференциясида 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши бўйича иш берувчи ҳамда касаба уюшма қўмитаси раиси ҳисоботлари тингланди. Делегатлар томонидан Жамоа шартномаси бандларининг 2024 йилда бажарилиши “қониқарли” деб баҳоланди. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиясининг далолатномаси тасдиқланди.
Шундан сўнг, касаба уюшма қўмитасининг 2020 йил февраль ойидан 2025 йил февраль ойига қадар фаолияти муҳокама қилиниб, фаолияти қониқарли деб топилди ҳамда тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тасдиқланди
Кун тартибига мувофиқ сайлов муқобиллик асосида, яширин овоз бериш йўли билан ўтказилди. Касаба уюшмаси қўмитаси раиси этиб Ғофуров Нодирбек Мамирович қайта сайланди, шундан сўнг қўмита таркиби, қўмита таркибига сайланган ҳар бир қўмита аъзоси учун дублёр, касаба уюшма раиси билан меҳнат шартномасини имзолаш ваколати бўйича, тафтиш комиссияси таркиби, тафтиш комиссияси раиси, шунингдек, юқори касаба уюшмаси ташкилотининг конференциясига делегат сайланиб олинди.