Жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши ва касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

2025 йилнинг 19 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигида 2023-2025 йиллар учун қабул қилинган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши бўйича меҳнат жамоасининг, шунингдек, касаба уюшма ташкилотнинг ҳисобат-сайлов йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Қорақалпоғистон Республикасига бириктирилган вакил Б.Султонов, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Л.Байбосыновалар иштирок этдилар.

Жамоа шартномасининг 2024 йилги бажарилиши бўйича маълумотлар берилиб, йиғилиш иштирокчилари томонидан жамоа шартномаси бажарилиши қониқарли деб баҳоланди.

Шунингдек, касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилиб, касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот давридаги ишига қониқарли деб баҳо берилди ва йиғилишда муқобиллик асосида касаба уюшмаси қўмитаси раиси сайланиб, қўмита аъзоларига дублёрлар белгилаб олиниб, тафтиш комиссияси аъзолари ва раиси сайланди.

Print Friendly, PDF & Email