Наманган: Касаба уюшма қўмиталарида кўргазмали ҳисобот-сайлов конференцияси.

Бугун Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитасининг конференцияси чақирилди. Унга фақат 47 нафар делегатларгина эмас, шаҳар ва барча туманлар тиббиёт бирлашмалари касаба уюшма қўмиталарининг раислари ҳам кузатувчи сифатида таклиф этилдилар.

Конференцияни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ф.Ханапияев кириш сўзи билан очди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан Тўрақўрғон ТТБ бошлиғи Ш.Юсупов, касаба уюшма қўмита раиси Ш.Кимёназароваларнинг маърузалари тингланди. Улар Бирлашма ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2023-2025 йиллар учун тузилган Жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши юзасидан ҳисоботлар беришди. Сўнгра касаба уюшма қўмита раиси касаба уюшма қўмитасининг 2020 йил февралидан 2025 йил февралигача бўлган давр мобайнидаги фаолият якунлари ва навбатдаги устувор вазифалар тўғрисида ҳам маъруза қилди.

Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ҳақида Зулфия Зокированинг маърузаси эшитилди. Делегатлар томонидан қўмита ва унинг раиси фаолияти қониқарли баҳоланди.

Бюллетенга раисликка номзодлари киритилганлар учун ёпиқ-яширин усулда овоз берилди. Саноқ комиссияси ҳулосасига кўра, кўпчилик томонидан ёқланган номзод – Ш.Кимёназарова яна касаба уюшма қўмита раиси этиб сайланди. Шунингдек, конференцияда тармоқ касаба уюшмалари вилоят кенгашининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференциясига делегатлар ҳам кўрсатилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши раиси А.Мамадалиев конференция якунида янги сайланганларга муваффақиятлар тилаш билан бирга кўргазмали йиғилиш асосида барча ТТБларнинг касаба уюшмалари қўмиталарида ҳисобот-сайлов конференцияларини пухта тайёргарлик билан юқори савияда ўтказиш юзасидан яна бир бор тавсия ва йўл-йўриқлар берди.

Print Friendly, PDF & Email