“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ш.Кимёназарованинг ташаббуси билан муассаса ҳудудида «Касаба уюшма боғи» яратилмоқда.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ф.Ханапияев янги боққа дастлабки манзарали кўчатларини экишда иштирок этди. Шунингдек, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят Кенгаши раиси А.Мамадалиев ва бир гуруҳ фаоллар ҳам ниҳол ўтказиш тадбирида қатнашдилар.
