Жорий йилнинг 19 февраль куни Мархамат туман тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида Жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши ва касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Д.Тошматова, вилоят кенгаши раиси А.Арзиевлар иштирок этди.
Иш берувчи ҳамда касаба уюшма қўмитаси раиси ҳисоботлари тингланди. Делегатлар томонидан Жамоа шартномаси бандларининг 2024 йилда бажарилиши “қониқарли” деб баҳоланди. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиясининг далолатномаси тасдиқланди.
Конференцияда иш берувчи ва жамоатчилик асосидаги касаба уюшма қўмитаси раисининг 5 йиллик ҳисоботи ва тафтиш комиссиясининг ҳисоботи эшитилди. Делегатлар томонидан қўмита ва унинг раиси фаолияти қониқарли баҳоланди.
Кун тартибига мувофиқ сайлов муқобиллик асосида, яширин овоз бериш йўли билан ўтказилди. Саноқ комиссияси ҳулосасига кўра, кўпчилик томонидан ёқланган номзод – Ходжаев Жавлонбек яна касаба уюшма қўмита раиси этиб сайланди. Шунингдек, конференцияда тармоқ касаба уюшмалари вилоят кенгашининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференциясига делегатлар ҳам кўрсатилди. Меҳнат жамоаси томонидан касаба уюшмасининг 5 йиллик фаолияти қониқарли деб баҳоланди