Жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши ва касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

2025 йилнинг 21 февраль куни Республика болалар фтизиатрия санаторияси ва Республика патологик анатомия бюросида жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши бўйича меҳнат жамоасининг, шунингдек, касаба уюшма ташкилотнинг ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Л.Байбосынова иштирок этдилар.

Жамоа шартномасининг 2024 йилги бажарилиши бўйича маълумотлар берилиб, йиғилиш иштирокчилари томонидан жамоа шартномаси бажарилиши қониқарли деб баҳоланди ҳамда комиссия далолатномаси тасдиқланди.

Шунингдек, касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилиб, касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот давридаги ишига қониқарли деб баҳо берилди ва йиғилишда муқобиллик асосида касаба уюшмаси қўмитаси раислари сайланиб, қўмита аъзоларига дублёрлар белгилаб олиниб, тафтиш комиссияси аъзолари ва раиси сайланди.

Бундан ташқари, йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йил тарихи, касаба уюшмасининг ходимларини ҳар томонлама ҳимоя қилишдаги фаолияти ҳамда халқаро майдондаги нуфузи ҳақида маълумотлар берилди.

Print Friendly, PDF & Email