Жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши ва касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 25 февраль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти Кенгаши мажлислар залида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Аёллар Кенгаши раиси,  Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Г.Тохтаева, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти кенгаши раиси Н.Тоғаева, Ўзбекисон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилояти кенгаши раиси Ф.Рахимова ҳамда Кармана туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Б.Разиковлар иштирокида бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференция ишида туман тббиёт бирлашмаси цех ва гуруҳ ташкилотларидан сайланган 47 нафар делегатдан 45 таси иштирок этди.

Конференция кун тартибига  кўра, туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ғ.Содиқовнинг 2020 йилдан, 2025 йилга қадар олиб борган фаолияти якунлари тўғрисида, шунингдек касаба уюшмаси фаолияти юзасидан тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари тингланди ҳамда муҳокама қилинди. Муҳокамалардан сўнг, делегатлар томонидан касаба уюшмаси қўмитасига оид ҳисобот тасдиқланди ҳамда унинг фаолиятига қониқарли баҳо берилди.

Тадбир давомида, касаба уюшма қўмитаси раиси сайлови муқобиллик асосида яширин тарзда ўтказилди. Овоз бериш натижаларига кўра Кармана туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ғ.Содиқов касаба уюшмаси қўмитаси раислигига қайта сайланди. Филиалнинг янги касаба уюшма қўмитасининг келгусидаги фаолияти йўналишлари белгилаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email