Бельгия: ЕФПООнинг соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар бўйича доимий қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 25 февраль куни Бельгиянинг Брюссель шаҳрида ЕФПООнинг соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар бўйича доимий қўмитасининг навбатдаги 62-йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда Европа ва Марказий Осиё бўйлаб соҳа мутахассислари ва манфаатдор томонлар бирлашган ҳолда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасидаги долзарб муаммоларни муҳокама қилишди. Ушбу йиғилишда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ф.Ханапияев иштирок этди.

Асосий муҳокамалар ЕФПООнинг 2024–2029 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастурини амалга оширишдаги доимий қўмитанинг роли ва қўмитанинг якуний иш дастури кўриб чиқилди. Шунингдек, 7 апрель – Бутунжаҳон саломатлик куни муносабати билан мавзулар мувофиқлаштирилиб, концептуал ҳужжат муҳокама қилинди.

Йиғилишнинг муҳим қисми 2025 йил 14 мартда бўлиб ўтадиган касалхона ва соғлиқни сақлаш сектори бўйича ижтимоий мулоқот қўмитасига тайёргарликка бағишланди. Жумладан, COVID-19 пандемиясидан сўнг касалхона ва соғлиқни сақлаш сектори барқарорлигини таъминлаш, Ижтимоий мулоқот қўмитасининг иш дастури янгиланиши ва Европа ижтимоий мулоқот Пактининг тақдимоти кўриб чиқилди.

Print Friendly, PDF & Email