8 март — Халқаро хотин-қизлар куни

Табиат чирой очиб бораётган мана шундай шукуҳли кунларда Ўзбекистон касаба уюшмаларига 120 йил тўлганлиги ҳамда 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тиббиёт тизимида меҳнат қилиб келаётган дилбар ва мунис ходималарни байрам билан қутлаш мақсадида Қизилтепа туман Тиббиёт бирлашмасида бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти билан ҳамкорликда байрам тадбири ташкил этилди.
Унда тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М. Ахмедов бошчилигидаги масъуллар тизимда фаолият кўрсатаётган хотин-қизларни гуллар билан қарши олиб, уларни байрам билан қутлашди.
Тадбир давомида тизимда фаолият юритаётган хотин-қизларга иш берувчи ва касаба уюшмасининг эсдалик совғалари топширилди.
Print Friendly, PDF & Email