“Термиз Марвариди санаторияси” МЧЖда жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши ва касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 12 март куни “Термиз Марвариди санаторияси” МЧЖ ва бошланғич касаба уюшма қўмитасининг 2022-2024 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши бўйича меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ҳамда ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан “Термиз Марвариди санаторияси” МЧЖ раҳбари ҳамда санатория касаба уюшмаси қўмитаси раисининг ҳисоботлари тингланди. Ишчи-ходимларни қўллаб-қувватлаш, моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш жамоа шартномасида ўз аксини топган бўлиб, ундаги бандларнинг ижросига жиддий эътибор қаратилган.
Жамоа шартномаларига киритилган қўшимча имтиёзларнинг бажарилиши натижасида ҳар бир ходимга ўртача сарфланган маблағ 10 млн. 856 минг сўмни ташкил этган.
Йиғилишда иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитасининг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинади.Меҳнат жамоаси томонидан жамоа шартномаси бажарилиши қониқарли деб баҳоланди. Ижтимоий меҳнат масалалари бўйича комиссия далолатномаси тасдиқланиб, 2025-2027 йиллар учун янги жамоа шартномаси қабул қилинди.
Йиғилишда иштирок этган Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши бош меҳнат техник инспектори Алиев Зафар Ғаниевич, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси Кадирова Муяссар Джумаевналар соҳада бўлаётган ўзгаришлар, янгиликлар ҳамда мамлакатимизда илк касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги кенг нишонлаши тўғрисида тўхталиб ўтдилар, жамоанинг қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.
Ўтказилган касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилишида муқобиллик асосида Қурбонов Сардор Мухиддинович касаба уюшмаси қўмитаси раиси этиб сайланди.
Print Friendly, PDF & Email