28 апрелъ “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”

Жорий йилнинг 24 апрель куни 28 апрелъ “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан Навоий шаҳридаги Маданият ва маърифат марказида Навоий вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ташаббуси билан “Рақамлаштириш ва сунъий интеллектнинг меҳнатни муҳофаза қилишдаги роли” мавзусида семинар машғулоти ташкил этилди.

Семинар машғулотида Навоий вилоятидаги йирик саноат корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари, меҳнатни муҳофаза қилиш масъул ходимлари, касаба уюшмаси қўмитаси раислари иштирок этишди.

Ушбу семинар машғулотида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Навоий вилояти Кенгаши раиси Ф.И.Рахимова “Саноат корхоналарида хавфсиз меҳнат шароитларини яратишда ижтимоий шериклик” мавзусида йиғилиш иштирокчиларига маъруза қилдилар.

Жумладан, ижтимоий шериклик меҳнат бозори субъектлари – давлат, иш берувчилар ва ишчиларнинг биргаликдаги ҳаракатини англатиши, бу шериклик меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат файзини ошириш ва ишчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида амалга ошиши ҳамда ҳамкорликнинг самарадорлиги ҳар бир томоннинг манфаатларини ҳисобга олишда, ҳамда муаммоларни биргаликда ҳал қилиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Семинар қизиқарли, савол-жавобларга бой тарзда ўтказилди.

Print Friendly, PDF & Email