Касаба уюшмаси фаолларининг ўқув-семинари ўтказилди.

Жорий йилнинг 30 апрель куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгаши мажлислар залида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши тасарруфидаги касаба уюшма фаоллари иштирокида ўқув-семинар ўтказилди.
Ўқув-семинарда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Қорақалпоғистон Респубуликаси бўйича меҳнат-техник инспектори П.Абдиязов, меҳнат-ҳуқуқ инспектори Д.Уразбаев, Қорақалпоғистон Респубуликаси кенгаши мутахассиси Қ.Мырзабаев ва ҳисобчиси Е.Курбановлар томонидан касаба уюшмаларида иш юритиш, ҳужжатларни расмийлаштириш, меҳнат муносабатларида иш берувчи ва касаба уюшмаси ўртасидаги асосий норматив ҳүжжат бўлган жамоа шартномасининг ходимларни ижтимоий-иқтисодий муҳофаза қилишдаги роли ва аҳамияти, ходимлар мурожаатларини рўйхатга олиш, уларнинг кўриб чиқилиши, иш берувчилар томонидан меҳнатни муҳофаза қилишда, ходимлар учун меҳнат жараёнида соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратишда, ишлаб чиқаришда бахтсиз ходиса ва касб касалликларининг олдини олишда, иш ўринлари аттестацияси ишларини назорат қилишда касаба уюшмаларининг вазифалари, шунингдек, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштиришда ижтимоий суғурта ва касаба уюшмаси бюджетлари ҳисобидан санаторий йўлланмаларни олиш тартиби, касаба уюшмаси бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, молиявий ҳужжатларнинг юритилиши ва ҳисоботи ҳақида тушунтиришлар, ўқув-семинарда касаба уюшма фаолиятига оид масалалар бўйича саволларга жавоблар берилди.

Print Friendly, PDF & Email