Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилоят кенгашининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 4 июнь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилояти Кенгаши мажлислар залида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Навоий вилояти бўлинмаси ҳисобот-сайлов конференциси бўлиб ўтди.

Конференция ишида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ф.Ханапияев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти Кенгаши раиси Н.Тоғаева, Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Н.Сафоев, таклиф қилинган меҳмонлар ҳамда делегатлар иштирок этишди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Навоий вилояти Кенгашининг 2021 йил апрелъ ойидан 2025 йил июнь ойигача олиб борган фаолияти “қониқарли” деб баҳоланди ҳамда тафтиш комиссияси ҳисоботи тасдиқланди.

Ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисидаги Низомнинг 3.3.22. бандида ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилган касаба уюшмасининг ҳудудий Кенгашлари раислари ва раис ўринбосарлари сайлови муқаррар равишда муқобиллик асосида, яширин овоз бериш йўли билан ўтказилиш белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Навоий вилояти Кенгаши раиси лавозимига Рахимова Феруза Искандаровна сайланди.

Шу билан бирга вилоят кенгаши ҳамда тафтиш комиссиясининг таркиби ва тафтиш комиссияси раиси сайланди.

Кун тартибида 10 та масала кўриб чиқилиб тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шунингдек, кейинги 5 йилликда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилояти бўлинмасининг муҳим устувор вазифалари этиб белгилаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email