Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилоят кенгашининг II ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 5 июнь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилояти Кенгаши мажлислар залида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Жиззах вилояти бўлинмаси II ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Конференция ишида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Қ.Қирғизалиев, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ф.Ханапияев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилояти Кенгаши раиси ўринбосари А.Ихтияров, Жиззах вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи М.Умаров, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Г.Бахрамова, таклиф қилинган меҳмонлар ҳамда делегатлар иштирок этишди.

Делегатлар томонидан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Жиззах вилояти Кенгашининг 2021 йил апрелъ ойидан 2025 йил июнь ойигача олиб борган фаолияти “қониқарли” деб баҳоланди ҳамда тафтиш комиссияси ҳисоботи тасдиқланди.

Ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисидаги Низомнинг 3.3.22. бандида ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилган касаба уюшмасининг ҳудудий Кенгашлари раислари ва раис ўринбосарлари сайлови муқаррар равишда муқобиллик асосида, яширин овоз бериш йўли билан ўтказилиш белгиланганлиги муносабати билан кўпчилик овоз билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Жиззах вилояти Кенгаши раиси лавозимига Якубов Мелитожи Юсупович сайланди.

Шу билан бирга вилоят Кенгаши ҳамда тафтиш комиссиясининг таркиби ва тафтиш комиссияси раиси сайланди.

Кун тартибида барча масалалар кўриб чиқилиб тегишли қарорлар қабул қилинди.

Конференция иши якунланганидан сўнг, Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилояти Кенгашининг 1 таъсис йиғилиши ўтказилди ҳамда Раёсат аъзолари, жамоатчилик асосида Кенгаш раиси ўринбосари сайланди.

Шунингдек, кейинги 5 йилликда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилояти бўлинмасининг муҳим устувор вазифалари этиб белгилаб олинди.

Конференция Устав талаблари асосида ҳамда мазмунли, моҳиятли, демократик тарзда ўтди.

Print Friendly, PDF & Email