Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги муносабати билан Қамаши тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан ижобий ташаббус амалга оширилди.
Соҳада фаолият юритаётган ходимларнинг фарзандларига мактаб сумкалари ва ўқув қуроллари топширилди. Ушбу хайрли тадбир болажонларнинг янги ўқув йилига тайёргарлигини қўллаб-қувватлаш ҳамда ота-оналарнинг меҳнатини рағбатлантириш мақсадида ташкил этилди.
Қамаши тумани тиббиёт бирлашмаси бундан кейин ҳам аҳоли ва ходимлар манфаатини кўзлаб, эзгу ташаббусларни амалга оширишда давом этади.
