Ўзбекистон cоғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташаббуси билан 2025 йил 22-23 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда вилоят кенгашларининг бухгалтерлари, тафтиш комиссияси аъзолари ҳамда Республика тафтиш комиссиясига ҳудудлардан сайланган аъзолари иштирокида сайёр ўқув-семинари ташкил этилди.
Ўқув-семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Назорат-тафтиш комиссияси раиси ўринбосари Акмал Исаков зоом платформаси орқали иштирок этиб, тафтиш комиссиясига қўйилган талаблар ҳақида тушунча берди ва тингловчилар томонидан берилган саволларга жавоб берди. Ўқув-семинар давом этмоқда….


