Бугун Хоразм вилоятида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси фаоллари учун ўқув семинари ўз ишини бошлади.

7-8 октябрь кунларига мўлжалланган мазкур ўқув семинарни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Г.Тохтаева кириш сўзи билан очиб берди.

Тадбир аввалида у 7 октябрь — “Бутунжаҳон муносиб меҳнат куни” муносабати билан семинар иштирокчиларига табрик сўзини йўллаб, ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш касаба уюшмаларининг асосий вазифаларидан бири эканлигини таъкидлади. Шунингдек, мазкур масалалар ҳозирги кунда иш берувчилар билан музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномаларига тегишли бандларни киритиш орқали ҳал этилаётганини қайд этди.

Семинарнинг кейинги қисмида дастурга мувофиқ маърузалар тингланди. Республика Кенгашининг ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Д.Тошматова ва Республика Кенгашининг бош бухгалтери Ғ.Умаров ўз маърузалари давомида тингловчиларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб бордилар.

Минтақавий ўқув семинар ишида Хоразм вилоятидан 25 нафар ва Қорақалпоғистон Республикасидан 20 нафар, жами 45 нафар касаба уюшмаси фаоллари иштирок этмоқда.

Print Friendly, PDF & Email