Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида тиббиёт муассасалари ходимлари ўртасида спорт мусобақаларининг вилоят босқичи ўтказилди.
Наманган вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Наманган вилояти Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган спорт тадбирда 400 нафарга яқин тиббиёт ходимлари спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси ва мини футбол турлари бўйича ўзаро баҳслашди.
Спорт мусобоқасининг вилоят босиқичида спорт жамоаларининг якуний натижалари қуйидагича:
Стол Тенниси спорт тури бўйича (эркаклар)
🥇Мадаминов Наврўзбек — Чортоқ ТТБ провизори.
🥈Эрқулов Боқижон — 2-ВСКШ тиббиёт ходими.
🥉Асқаров Асрор — ВБКТТМ врачи.
Стол Тенниси спорт тури бўйича (аёллар):
🥇Собирова Маҳмуда — Чуст туман тиббиёт бирлашмаси хамшира.
🥈Саттарова Хилола — РШТЁИМ НФ хамшираси.
🥉Шарипоаа Иқболой — Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси 6-ОП хамшираси.
Шашка тури бўйича (эркаклар)
🥇Сиддиқов Мухаммадали- РТТЁМ НФ хайдовчиси.
🥈Нурматов Обидхон — РИО ва БСИАТМДМ бўлим мудири.
🥉Мамадалиев Қосимжон — Вилоят Юқумли касалликлар шифохонаси врачи.
Шашка тури бўйича (аёллар)
🥇Абдусаломова Дилбарой — Наманган шахар тиббиёт бирлашмаси хамшираси.
🥈Мўминова Муниса — Вилоят Наркология маркази хамшираси.
🥉Давлатова Ситора — Вилоят ОИТС маркази хамшираси.
Шахмат тури бўйича (эркаклар)
🥇Турғунов Шохруз — Янгиқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси врачи.
🥈Абдуллаев Бурхон — НВКТТМ врачи
🥉Тохиров Мадаминжон — Вилоят СЭО ва ЖСБ врачи.
Шахмат спорт тури бўйича (аёллар)
🥇Тошбаева Феруза- Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси 6-ОП врачи.
🥈Абдуллаева Фароғат — Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси врачи.
🥉Сатимова Лутфия — РИО ва БСИАТМДМ НФ врачи.
⚽️ Мини футбол тури бўйича
🥇Чуст туман тиббиёт бирлашмасининг мини футбол спорт жамоаси.
🥈Наманган шахар тиббиёт бирлашмаси мини футбол жамоаси.
🥉Чортлқ туман тиббиёт бирлашмаси мини футбол спорт жамоаси.
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан тегишли даражадаги диплом ҳамда эсдалик совғалари билан муносиб тақдирланди.
Мазкур спорт мусобоқасида фаҳрли биринчи ўринни қўлга киритган тиббиёт ходимлари, жорий йилнинг октябр ойида бўлиб ўтадиган Республика босқичида иштирок этиш хуқуқини қўлга киритдилар.