Самарқандда соғлиқни сақлаш ходимлари ўртасида спартакиаданинг вилоят босқичи якунланди.

Самарқанд вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят кенгаши қарорлари асосида жорий йилнинг 3–10 октябрь кунлари спартакиаданинг саралаш ва вилоят босқичи мусобақалари ўтказилди.

Қўшма қарорга мувофиқ, вилоятнинг барча ҳудудларидан шакллантирилган жамоалар спортнинг мини-футбол (эркаклар ўртасида), стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича (эркаклар ва аёллар ўртасида) беллашишди.

Саралаш босқичида ғолибликни қўлга киритган жамоалар бошланғич касаба уюшма қўмиталари томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди ва вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

10 октябрь куни бўлиб ўтган Спартакиаданинг вилоят босқичи натижалари қуйидагича бўлди:


🏆 Мини-футбол (эркаклар ўртасида):
🥇 1-ўрин — Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали жамоаси
🥈 2-ўрин — Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали жамоаси
🥉 3-ўрин — Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси жамоаси


🏓 Стол тенниси (аёллар ўртасида):
🥇 Элмурзаева Хадича — Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия маркази Самарқанд филиали
🥈 Эрназарова Умида — Самарқанд вилоят фтизиатрия ва пульмонология маркази
🥉 Насруллаева Амира — Самарқанд туман тиббиёт бирлашмаси
🏓 Стол тенниси (эркаклар ўртасида):
🥇 Мухаммадиев Бахтиёр — Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси
🥈 Абдурахмонов Умрзоқ — Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия маркази Самарқанд филиали
🥉 Ибрагимов Рамзиддин — Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги маркази Самарқанд филиали


♟ Шахмат (аёллар ўртасида):
🥇 Назарова Камила — Вилоят болалар стоматология поликлиникаси
🥈 Джўраева Зилола — Республика ихтисослаштирилган эндокринология маркази Самарқанд филиали
🥉 Шермаматова Ситора — Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси
♟ Шахмат (эркаклар ўртасида):
🥇 Сулаймонов Озод — Булунғур туман тиббиёт бирлашмаси
🥈 Бобоёров Шухрат — Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси
🥉 Қурбонов Тўлқин — Нарпай туман тиббиёт бирлашмаси


🎯 Шашка (аёллар ўртасида):
🥇 Авазова Бувсора — Булунғур туман тиббиёт бирлашмаси
🥈 Аминова Озода — Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик маркази (наркология хизмати) Самарқанд филиали
🥉 Зиёдуллаева Назира — Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия маркази Самарқанд филиали
🎯 Шашка (эркаклар ўртасида):
🥇 Жонибеков Ҳусниддин — Самарқанд вилоят фтизиатрия ва пульмонология маркази
🥈 Хайитов Обид — Нарпай туман тиббиёт бирлашмаси
🥉 Хамдамов Элмурод — Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси


Спартакиада мусобақалари ғолиблари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилояти кенгаши томонидан таъсис этилган диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Тантанали тақдирлаш маросими вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Спорт бошқармаси мутасаддилари ҳамкорлигида бўлиб ўтди.

Print Friendly, PDF & Email