Бугун, 8 ноябрь куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги катта мажлислар залида касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ҳамда 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда соҳа фаоллари, бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари, соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимлари ва касаба уюшма фидойилари иштирок этдилар.
Юртимизда касаба уюшмалари ҳаракатининг ривожига қўшган муносиб ҳиссаси, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишдаги фаол иштироки учун қатор ходимлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги” эсдалик кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Тақдирланганлар орасида Соғлиқни сақлаш вазири А.Худаяров ва вазир ўринбосари Э.Баситханова, соҳа фаоллари ҳамда кўп йиллар давомида тиббиёт муассасаларида самарали меҳнат қилиб келаётган касаба уюшма фаоллари ва иш берувчилар ҳам бор.










