Махсус кийимга этъибор қаратилмоқда

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Хоразм вилояти бўйича меҳнат техник ва ҳуқуқ инспекторлари томонидан Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалида ўтказилган жамоатчилик назорати давомида аниқланган камчиликларни тугатиш юзасидан иш берувчига тегишли кўрсатма берилди. Ходимлар шу бугунги кунгача тиббий халатларни ўз ҳисобларидан олиб келаётган эди. Берилган кўрсатмага асосан 2025 йил июл ойида қоровулларга 8 тўплам махсус кийим бош 9 600 000 (тўққиз мииллион олти юз минг) сўмлик, ноябр ойида ҳамшира, кичик тиббий ходим ва буфетчиларга 160 тўплам 42 000 000 (қирқ икки миллион) сўмлик тиббий халат олиб берилишига эришилди.

Print Friendly, PDF & Email