Бугун бутун мамлакатимизда бўлгани каби Наманган вилояти Мингбулоқ туманидаги 26-умумтаълим ўрта мактабида ҳам билимлар куни байрами кўтаринки рухда ўтказилди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ф.Ханапияев иштирок этиб, билимлар куни билан барчани самимий қутлади. Меҳмон болалик даврларини эслаган ҳолда билимга чанқоқлик, тинимсиз ўқиб ўрганиш ва изланиш самараси ўлароқ бугунги даражага етганлиги ҳақида гапириб берди. Бахтли болалик гаштини сураётган ўқувчиларга пухта билим олиб, мустақил давлатимизнинг фидойи инсонлари сифатида камол топишда омадлар тилади ҳамда биринчи синфга қадам қўйган жажжи болажонларга Президент тухфаларини топширди.
Тадбирда мактаб кутубхонаси учун олиб келинган 50 дона китоблар совға сифатида мактаб маъмуриятига топширилди. Шундан кейин “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида 11-синф ўқувчиларига маънавият дарслари ўтилди. Уларни комил инсон бўлиб вояга етишга даъват этилди. Давлатимиз раҳбари томонидан халқ таълимини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилаётганлигини таъкидлаб, бундай имкониятлар камдан-кам мамлакатларда мавжудлигини, ёшларимиз яратилган шароитлардан фойдаланган ҳолда келажаги буюк Ўзбекистоннинг равнақига муносиб ҳисса қўшадиган авлод сифатида улғайишлари муҳимлигини уқтирди.
Худди шундай тадбир Уйчи туманидаги 34-умумтаълим мактабида ҳам ўтказилди бўлиб ўтди. Унда ўқувчилар ва педагоглар, маҳалла аҳли, ота-оналар, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Мактабнинг собиқ ўқувчиси, Ўзбекистон Соғликни саклаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Наманган вилояти бўйича масъул ташкилотчиси А.Мамадалиев барчани янги ўқув йилининг бошланиши – билимлар куни билан қутлади. Болалик даврларини эслади, бахтли болалик гаштини сураётган ўқувчиларга пухта билим олиб, мустақил давлатимизнинг фидойи инсонлари сифатида камол топишда омадлар тилади.
Барчанинг орзиқиб кутган ҳаёжонли дақиқлари бошланди. Биринчи қўнғироқ садолари остида мактаб остонасига илк бор қадам босган ўғил-қизлар синфларга тантанали равишда кузатиб қўйилди. Шундан кейин “ Жонажон Ўзбекистоним , мангу бўл омон!” шиори остида маънавият дарслари бошланди.
А.Мамадалиеа биринчи синф ўқувчилари ҳузурида бўлди. Уларни комил инсон бўлиб вояга етишга даъват этди. Гулдирос қарсаклар остида болаларга Президент туҳфаларини топширди.
10-синф ўқувчилари билан суҳбат ғоят мароқли кечди. Мактабнинг собиқ ўқувчиси болаларни кўпроқ китоб ўқишга, илм-фан сирларини мукаммал эгаллашга ундади. Давлатимиз раҳбари томонидан халқ таълимини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилаётганлигини таъкидлаб, бундай имкониятлар камдан-кам мамлакатларда мавжудлигини , ёшларимиз яратилган шароитлардан фойдаланган ҳолда келажаги буюк Ўзбекистоннинг равнақига муносиб ҳисса қўшадиган авлод сифатида улғайишлари муҳимлигини уқтирди.
Мактаб кутубхонаси учун китоблар совға сифатида топширилди.