Welcome to Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси
71-241-50-44
soglik@kasaba.uz
Тошкент ш.,
Навоий, 4, Б-блок

Хоразм: Болажонларга ўқув қуроллари совға қилинди.

Хива туман тиббиёт бирлашмасида 190 нафар ходимларнинг фарзандларига мактаб папкалари ва ўқув қуроллари олиб берилди. Шунингдек, Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати ҳамда 44 оилавий поликлиниканинг очилиши муносабати билан ходимларга концерт тадбирлари уюштирилди.

Батафсил »

Қорақалпоғистон Республикаси: Болажонларга ўқув қуроллари совға қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 33 йиллик байрами муносабати билан «Бир бўлсак-ягона халқмиз, бирлашсак-Ватанмиз!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар дастури доирасида Республика тез тиббий ёрдам маркази Қорақалпоғистон филиали касаба уюшма кўмитаси томонидан филиалда меҳнат қилиб келаётган, кам таъминланган, эҳтиёжманд оила фарзандларининг 81 нафарига, Қорақалпоғистон Республикаси санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси […]

Батафсил »

Бухоро: Болажонларга ўқув қуроллари совға қилинди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят Кенгаши ҳамда унинг тасарруфидаги бошланғич ташкилотлар томонидан Мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрами муносабати билан тиббиёт муассасаларида меҳнат қилаётган, ёш болали эҳтиёжманд оила фарзандларига ўқув йили олдидан ўқув қуроллари жамланмалари совға қилинди.

Батафсил »

Навоий: Болажонларга ўқув қуроллари олиб берилди.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллиги байрами муносабати билан Навоий вилояти соғлиқни сақлаш тизимидаги корхона ва ташкилотларда қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Шундай тадбирлардан бири Қизилтепа туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан иш берувчи ҳамкорлигида ташкил этилди. Бир гуруҳ ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган ишчи ходимларнинг фарзандларига ўқув қуроллари олиб берилди.

Батафсил »

Самарқанд: Жамоатчилик назорати натижалари.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича меҳнат техник инспектори М.Сатторовнинг иш режасига асосан вилоятдаги бир қанча даволаш профилактика муассасалари фаолияти ўрганилди. Натижада: — Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасида аниқланган камчиликлар ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан 104 та иш ўринлари аттестациядан ўтказилиб, 276 нафар ходимларнинг манфаатлари тикланди ва уларнинг […]

Батафсил »

Қорақалпоғистон Республикаси: Иш ҳақлари ундириб берилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори Д.Уразбаев томонидан Республика ўлат профилактика маркази Қорақалпоғистон филиалида ишловчи тиббиёт ходимларининг 2023 йил давомида ва 2024 йилнинг январ-апрел ойларига тўланган ойлик иш ҳақининг тўғри тўланиши юзасидан жамоатчилик назорати ўтказилган. Ўтказилган ўрганиш давомида Республика ўлат профилактика маркази Қорақалпоғистон филиали ҳисоб-китоб бўлими томонидан […]

Батафсил »

Сирдарё: Ходимларга қўшимча таътил пуллари тўлаб берилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг 2024 йил 19 июль кунидаги 140-р-сонли фармойишига асосан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Сирдарё вилояти Сардоба ҳамда Ховос тумани бўлимида Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Меҳнат Кодекси ва тармоқ келишуви ҳамда жамоа шартномаларидаги бандлар ижросини бажарилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш жараёнида бир қанча […]

Батафсил »

Сирдарё: Ходимларга қўшимча таътил пуллари тўлаб берилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилоят Кенгашига Боёвут тумани СЭО ва ЖС бўлимининг 22 нафар ходимлари ҳамда Гулистон шаҳар СЭО ва ЖС бўлими врач ёрдамчиси Мухитдинова Шахло Орзиқуловна томонидан иш берувчи томонидан 2020 йилнинг март ойидан бошлаб, фуқароларда COVID-19 вирусига қарши курашиш ишларига белгиланган тартибда жалб этилиб, махсус тўловлар (кунлик) ҳисобидан қўшимча таътил […]

Батафсил »

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!