Welcome to Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси
71-241-50-44
soglik@kasaba.uz
Тошкент ш.,
Навоий, 4, Б-блок

ЕФПООнинг Марказий Осиё бўйича минтақавий йиғилиши ўз ишини бошлади.

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида Жамоат хизмати Интернационали Европа Федерацияси (ЕФПОО)нинг Марказий Осиё бўйича минтақавий йиғилиши ўз ишини бошлади. Мазкур йиғилишда Марказий Осиё давлатларидан ЕФПООга аъзо бўлган ташкилот делегатлари иштирок этишмоқда. Шу жумладан, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси делегацияси таркибида Республика Кенгаши раиси Фарходжон Ханапияев ҳамда тармоқ касаба уюшмасининг Тошкент, […]

Батафсил »

ЕФПОО Ёшлар тармоғи тарихида илк бор Марказий Осиёдан вакил ҳамраис лавозимига сайланди.

Жорий йилнинг 15-16 июнь кунлари Бухарест шаҳрида Жамоат хизмати Интернационалининг Европа Федерацияси (ЕФПОО) Ёшлар тармоғининг йиллик йиғилиши доирасида ЕФПОО Ёшлар кенгаши бошқарув қўмитасининг 15 та ҳамраиси лавозимига сайловлар бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда Европа ва Марказий Осиёнинг 24 давлатларидан 40 дан ортиқ ёшлар вакиллари иштирок этди. ЕФПОО Ёшлар тармоғи ташкил этилганидан бери (2010 йил) биринчи марта […]

Батафсил »

Жамоат хизмати Интернационалининг Европа Федерацияси (EPSU) нинг Бухарест шаҳрида 11-Конгресси бўлиб ўтмоқда.

Бугун, 19 июнь куни куннинг биринчи ярмида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси, Марказий Осиё мамлакатлари соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари Кенгаши Бош котиби Ф.Ханапияев Жамоат хизмати Интернационалининг Европа Федерацияси (EPSU) нинг Бухарест шаҳрида бўлиб ўтаётган 11-Конгрессида музокара учун сўзга чиқди. Ф.Ханапияев ўз маърузасида EPSUнинг харакатлар дастурида назарда тутилган иқлим ўзгариши жараёнларида […]

Батафсил »

Бошқирдистон Республикаси касаба уюшмалари Федерацияси делегацияси Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига ташриф буюрди.

Бошқирдистон Республикаси касаба уюшмалари Федерацияси делегациясининг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига ташрифи доирасида Бошқирдистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика ташкилоти раиси Рауль Халфин жорий йилнинг 20 май куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ташриф буюрди. Ташриф давомида Р.Халфин Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ҳамда касаба уюшма қўмитаси фаолияти билан яқиндан танишиб, ўзаро тажриба […]

Батафсил »

Состоялось очередное выездное заседание Совета профсоюзов работников здравоохранения стран Центральной Азии.

10 мая текущего года в городе Душанбе Республики Таджикистан состоялось очередное выездное заседание Совета профсоюзов работников здравоохранения стран Центральной Азии. В мероприятии приняли участие представители отраслевых профсоюзов Таджикистана, Узбекистана, Монголии и Казахстана, входящих в состав Совета. Согласно повестке дня были рассмотрены и единогласно одобрены 4 организационных вопроса.

Батафсил »

Марказий Осиё мамлакатлари соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши сайёр тарзда бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 10 май куни Тожикистон Республикаси Душанбе шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши сайёр тарзда бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Кенгашга аъзо бўлган Тожикистон, Ўзбекистон, Мўғилистон ҳамда Қозоғистон тармоқ касаба уюшмалари вакиллари иштирок этди. Кун тартибига кўра 4та ташкилий масалалар кўриб чиқилиб, бир овоздан тасдиқланди.

Батафсил »

ХМТ меҳнаткашлар фаолияти бўйича сектори Шарқий Европа ва Марказий Осиё бюросининг 2024 йилги иш режасига асосан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Халқаро Меҳнат ташкилотининг меҳнаткашлар фаолияти бўйича сектори Шарқий Европа ва Марказий Осиё бюросининг 2024 йилги иш режасига асосан жорий йилнинг 10-11 май кунлари Тожикистон Республикаси Душанбе шаҳрида Тожикистон, Ўзбекистон, Мўғилистон ва Қозоғистон соғлиқни сақлаш ходимлари тармоқ касаба уюшмалари вакиллари иштирокида “Тиббиёт ходимлари учун зўравонлик ва таъқиблардан холи муносиб ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратилишини таъминлаш, соғлиқни […]

Батафсил »

Бухоро: Халқаро ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Жорий йилнинг 20 март куни Ўзбекистон Cоғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилояти кенгаши ва Белоруссия Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Витебск вилояти қўмитаси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Ҳамкорлик шартномаси 13 та моддани ўз ичига олган бўлиб, касаба уюшмалари томонидан тиббиёт ходимларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида тажриба алмашиш ва ўзаро қўллаб-қувватлаш борасида ҳамкорликни […]

Батафсил »