Тошкент шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг 2020 йил 27 март 93/1-сонли буйруғига асосан, ўта хавфли юқумли касалликлар лабораторияси мудири Ходжаев Ўткир Умаровични COVID-19 пандемияси даврида касаллик оқибатида вафот этган ҳамда “Груз-200” орқали келган ва коронавирус инфекцияси оқибатида вафот этган шахслар патологоанатомик текширувини ўтказиш ҳамда жасадларини зарарсизлантириш, дезинфекция ишларини олиб бориш мақсадида Ўзбекистон Республикаси патологик анатомия марказига ҳизмат сафарига юборилган.
2020 йил 27 мартдан 11 сентябрга қадар Республика паталогик анатомия марказида фаолият юритган ва шу вақт мобайнида фуқароларни жасадларини зарарсизлантириш, дезинфекция ишларини олиб боришда бевосита иштирок этган. Коронавирус инфекциясини тарқалишига қарши кўрашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4652-сон қарорига мувофиқ коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришган, зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабараторияларида фаолият олиб борган тиббиёт, санитария эпидемиологик хизмати ва бошқа ходимларга махсус тўловлар тўланиши таъкидланган. Аммо бу махсус тўловлар Ў.Ходжаевга тўланмай қолган. Мазкур холат буйича Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Тошкент шахар буйича мехнат инспекторлари Содиқов М.М. ва Маннонова Н.Г. лар томонидан ўрганилди ва фуқарони ҳуқулари бузилганлиги аниқланди.
Мехнат инспекторларнинг аралашуви натижасида ходимга тегишли бўлган 286 млн 666 минг 667 сўм махсус тўловларни ундириб берилиш мақсадида Тошкент шахар фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан махсус тўловлар тулаш тўғрисидаги жорий йил 24 декбрь кунида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ундириб беришга қарор қабул қилинди.