2018 йил 26 май куни «Энг фаол ёш шифокор» танловининг Наманган вилоят босқичи жуда катта кўтаринкилик ва байрамона тарзда ўтказилди.
Шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари томонидан ўтказилган танловнинг туман ва шаҳар босқичларида фахрли биринчи ўринни қўлга киритган 13 нафар шифокорлар вилоят босқичида иштирок этиб, ўзларининг инновацион лойихалари ва илмий ишлари билан иштирок этиб, хар бири ўзларининг илмий изланишлари натижаларини ўзида акс эттирган тақдимотлари билан иштирок этдилар.
Шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари томонидан ўтказилган танловнинг туман ва шаҳар босқичларида фахрли биринчи ўринни қўлга киритган 13 нафар шифокорлар вилоят босқичида иштирок этиб, ўзларининг инновацион лойихалари ва илмий ишлари билан иштирок этиб, хар бири ўзларининг илмий изланишлари натижаларини ўзида акс эттирган тақдимотлари билан иштирок этдилар. Ҳакамлар хайъати эса тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида иштирокчиларнинг чиқишларини баҳолаб бордилар.
Танлов якунида Янгиқўрғон ТТБ врач-лаборанти Абдухалилов Фаррухбек фахрли биринчи ўринни, Тўрақўрғон ТТБ ЛОР врачи Рахмонов Қудрат фахрли иккинчи ўринни, РШТЁИМ НФ юрак-қон томир жаррохи Мамажанов Сардор фахрли учинчи ўринни қўлга киритдилар. Танлов якунида иштирокчилар касаба уюшмасининг қимматбаҳо совғалари ҳамда Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг эсдалик дипломлари билан тақдирландилар.