“Энг фаол ёш шифокор” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби аниқланди!

“Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи номинациялари бўйича беллашувлари давом этмоқда. Жорий йилнинг 25 май куни Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги мажлислар залида “Йилнинг энг фаол ёш шифокори” кўрик-танлови Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди.

 

Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари ва бошқа мутасадди ташкилотларнинг вакилларидан ташкил топган хакамлар томонидан иштирокчиларни ҳар томонлама ўрганиб чиқиб тегишли хулосалар қилинди. 

Ушбу номинация бўйича танловнинг 1-босқичида туманларда 100 га яқин ёш шифокорлар иштирок этган эди. 2-босқич, яъни Қорақалпоғистон Республикаси босқичида Республиканинг барча туманларида ғолиб бўлган 16 та энг фаол ёш шифокорлари ўзаро беллашдилар.

Танловда фахрли 1-ўринни Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий перинатал маркази консерватив гинекология бўлими шифокори Атаниязова Гулайым Довлетмуратовна, 2-ўринни Нукус шахар тиббиёт бирлашмаси координатор УЗД шифокори Бердимбетов Дамир Муратович ва 3-ўринни Тўрткўл туман тиббиёт бирлашмасига карашли ҚВП шифокори Назарова Озода Мауленбергеновналар эгалладилар.

Print Friendly, PDF & Email