Welcome to Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси
71-241-50-44
soglik@kasaba.uz
Тошкент ш.,
Навоий, 4, Б-блок

Фаолият

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш  ходимлари касаба уюшмаси хўжалик юритиш ва мулкчилик шаклидан қатъий назар тиббиёт тизимлари ҳамда хусусий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот, муассаса ва корхоналар ходимларини, шунингдек, қисман банд бўлган ва вақтинча меҳнат фаолиятида бўлмаган даврдаги шахслар, олий, ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида таълим олаётган талаба-ўқувчиларни ирқи, миллати, диний ва сиёсий эътиқодларидан қатъи назар, ихтиёрийлик асосида бирлаштирадиган ўзини-ўзи бошқарувчи, мустақил жамоат бирлашмасидир.

Касаба уюшмаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширади, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятларда тузилмавий бўлинмаларига эга ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг аъзо ташкилоти бўлиб, ўз Уставида белгиланган мақсадларга, вазифаларга мувофиқ бошқа мамлакатларнинг касаба уюшмалари билан ҳамкорлик қилиши, халқаро ва бошқа касаба уюшмалари бирлашмалари ва ташкилотларига аъзо бўлиши мумкин.

Касаба уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Меҳнат кодекси,Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида», «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида», «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида», «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги қонунлари, бошқа қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Устави ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика ходимлари касаба уюшмаси Уставига биноан фаолият кўрсатади.

Print Friendly, PDF & Email