Welcome to Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси
71-241-50-44
soglik@kasaba.uz
Тошкент ш.,
Навоий, 4, Б-блок

Ёшлар бирлашмаси

                 Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш

ходимлари касаба уюшмаси

Республика Кенгаши  Раёсатининг

2018  йил 10 январдаги 9-3 “с” — сонли қарорига 2-илова

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси

Ёшлар бирлашмаси тўғрисидаги Низом

 Умумий қоидалар

  1. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Ёшлар бирлашмаси (кейинги ўринларда “Ёшлар бирлашмаси” деб юритилади) касаба уюшмаси ташкилотларининг ёшларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга хавфсиз ва муносиб меҳнат шароитлари яратиш, ёшларни касаба уюшмалари фаолиятига кенг жалб этиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш орқали ўз иқтидор ва истеъдодларини кенг намоён этишлари учун имкониятлар яратиб бериш борасидаги фаолиятларини йўналтириб ва мувофиқлаштириб бориш мақсадида ташкил этилган.
  2. Ёшлар бирлашмаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Устави, Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Қурултойи, Республика Кенгаши ва Республика Кенгаши раёсатининг қарорлари, шунингдек мазкур Низом асосида амалга оширади.
  3. Ёшлар бирлашмаси фаолиятини Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари мувофиқлаштириб боради.

Ёшлар бирлашмаси раиси бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлайди, лавозимига кўра бир вақтнинг ўзида  Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва Реаёсати аъзоси хисобланади. Ёшлар бирлашмаси раиси ўринбосарининг фаолияти эса жамоатчилик асосида ташкил этилади.

  1. Барча даражадаги Ёшлар бирлашмалари ва Ёшлар билан ишлаш комиссиялари жамоатчилик асосида фаолият кўрсатади.
  2. Ёшлар бирлашмалари ва Ёшлар билан ишлаш комиссиялари таркибига қоида тариқасида муассасада камида 1 йил иш стажига эга бўлган 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган касаба уюшмаси аъзолари сайланиши мумкин.
  1. Ёшлар бирлашмасининг асосий мақсади, фаолият йўналишлари ва вазифалари
  2. Ёшлар бирлашмасининг асосий мақсади – ёшларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлаш, уларнинг меҳнат муносабатларига оид билимларини ошириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш орқали жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига, касаба уюшмалари тизимига ёш, иқтидорли ва интилувчан кадрлар жалб этилишига кўмаклашишдан иборат.
  3. Ёшлар бирлашмаси ўз мақсадига эришиш учун қуйидаги йўналишлар бўйича тегишли вазифаларни амалга оширади:

Ҳуқуқий йўналиш:

ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнат муносабатларига оид қонун ҳужжатлари, халқаро ва миллий меҳнат стандартлари, Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган конвенциялари қоидалари тўғрисидаги билимларини ошириш;

ёшлар сиёсатига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва ваколатли идораларга тақдим этиш.

Ижтимоий-иқтисодий йўналиш:

ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, бу борада тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;

ёшларнинг айниқса таълим муассасалари битирувчиларининг ишга жойлашиши ва иш жойларида қўнимлилиги таъминланиши юзасидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш ва мониторинг олиб бориш;

ёшлар учун ташкил этилган иш ўринлари ҳаққонийлигини таъминлашга кўмаклашиш;

ёшлар ўртасида касб маҳорати танловлари ва мусобақаларни ўтказиш орқали уларнинг малака оширишга бўлган қизиқишларини рағбатлантириш;

меҳнат жамоасида ёш мутахассисларни меҳнат жараёнига кўникиб кетишлари учун “Устоз – шогирд” анъанасини жориш этиш;

мутасадди идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар базасини яратиш ҳамда ушбу маълумотларнинг оммавийлигини таъминлаш;

жамоа шартномаларига ёшларни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча имтиёзлар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

ёшларнинг норасмий секторда бандлиги бўйича ўрганишларни амалга ошириш, ўрганиш натижалари асосида уларни расмий секторга ўтказиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

меҳнат соҳасидаги асос солувчи тамойиллар ва ҳуқуқларни кенг тарқатиш борасида ёшлар салоҳиятидан фойдаланиш;

жамоа шартномалари лойиҳаларининг ёшлар ҳуқуқларига оид масалаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказишда иштирок этиш, бу бўйича тегишли бандларнинг ижроси таъминланиши бўйича мониторинг ўтказиш;

касаба уюшмасининг жамоа шартномаларига киритиш орқали ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун қўшимча имтиёзлар берилишини таъминлаш, турли тоифадаги аҳоли вакилларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган давлат сиёсатини амалга оширишда фаол иштирок этиш борасидаги фаолиятини кенг тарғиб қилиш, бу борада амалга оширилаётган турли тадбирларга кўнгиллилар (волонтёрлар) гуруҳларини кенг жалб этиш;

ёшлар ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенг тарғиб этишга қаратилган лойиҳа ва акциялар ташкил этиш, уларнинг бу борадаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш.

Маданий-маърифий, спорт-соғломлаштириш ва туризм йўналиши:

ёшлар ўртасида турли маданий-маърифий тадбирлар, кўрик-танловлар, фестиваллар, форумлар ўтказиш ва уларни рағбатлантириш;

ёшлар ўртасида зарарли одатларга қарши курашиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;

корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ёшлар, таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба, ўқувчилар ўртасида турли спорт тадбирлари, спартакиадалар ташкил этиш, ҳамда унинг оммавийлигини ошириб бориш;

ёш касаба уюшмаси аъзолари ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш масаласида касаба уюшмалари органлари ва иш берувчиларга таклифлар киритиш;

касаба уюшмалари ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлар, айниқса, чекка туманлардаги ёшлар учун республиканинг тарихий шаҳарлари ва диққатга сазовор жойларига саёҳатларни ташкил этиш.

Ташкилий-тарғибот йўналиши:

ёшларни касаба уюшмаси фаоллари сафига кенг жалб этиш юзасидан турли бўғинларда кўнгиллилар (волонтёрлар) гуруҳларини ташкил этиш;

касаба уюшмасига аъзо бўлиш тартиби ва унинг афзалликлари ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш;

корхона, ташкилот, муассасалардаги фаол ёшлар тўғрисида маълумотлар банкини яратиш, уларни касаба уюшмалари кадрлари заҳирасига олиш, энг муносибларини касаба уюшмаси органларига ишга жалб қилиш юзасидан тегишли касаба уюшмалари ташкилотларига таклифлар киритиб бориш;

ёш касаба уюшмаси фаоллари ва етакчилари учун малака ошириш курсларини ташкил этиш;

ёшлар масалаларига тааллуқли анжуман, конференция, семинар ва давра суҳбатларини ўтказиш;

веб-саҳифа орқали амалга оширилаётган ишларни кенг тарғиб этиш, бу борада оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, Ёшлар бирлашмаси ишига ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилишига кўмаклашиш.

  • Ёшлар бирлашмасининг ваколатлари
  1. Ёшлар бирлашмаси:

ўз фаолиятининг асосий йўналишларига мувофиқ, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг ёшларга оид сиёсатини амалга ошириш бўйича режалар, дастурлар, тавсиялар ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда унинг амалга оширилишини таъминлайди;

тармоқ касаба уюшмасининг ижтимоий шериклари бўлган Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Дори-Дармон”АК, “Санатор-курортлар бошқармаси” УК ва бошқаларнинг ёшлар масалалари бўйича мутахассислари ёки масъуллари билан бирга тармоқ ёшларининг меҳнатга оид хақ-хуқуқлари, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий ва спорт соҳалари бўйича қўшма чора-тадбирлар ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг ёшларга оид сиёсатини амалга ошириш, уни янада такомиллаштиришга доир таклифларни тайёрлайди, ташаббуслар билан чиқади;

тизимдаги ташкилотларда ёшларга оид масалаларини ўрганиш ва таҳлил этиш, унинг натижалари асосида тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашидан моддий ва ташкилий масалаларда ёрдам сўраш ҳуқуқига эга;

турли тадбирларни ўтказиш давомида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг логотипи (эмблемаси) дан фойдаланади.

  1. Ёшлар бирлашмаси фаолиятининг асосий тамойиллари
  2. Ёшлар бирлашмасининг фаолияти адолат, қонунийлик, бирдамлик, ошкоралик, тенг ҳуқуқлилик, ихтиёрийлик, ҳамфикрлилик ва коллегиаллик тамойилларига асосланади.
  1. Ёшлар бирлашмасининг тузилмаси
  2. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тизимида касаба уюшмаси хизматидаги барча туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказлари, болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардаги филиаллари, тармоқ хизматидаги олий ўқув юртлари бошланғич касаба уюшма ташкилотлари қошида Ёшлар бирлашмалари, бошқа барча бошланғич ташкилотлар қошида Ёшлар билан ишлаш комиссиялари ташкил этилади.
  3. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда худуддаги бошланғич ташкилотлар Ёшлар бирлашмалари ва Ёшлар билан ишлаш комиссиялари фаолларидан иборат таркибда тармоқ касаба уюшмасининг худудий Ёшлар бирлашмаси ташкил этилади.
  4. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар Ёшлар бирлашмалари фаолларидан иборат тармоқ касаба уюшмасининг Ёшлар бирлашмаси ташкил этилади.
  5. Тармоқ касаба уюшмасининг худудий Ёшлар бирлашмалари ҳамда бошланғич ташкилоталардаги Ёшлар бирлашмалари ва Ёшлар билан ишлаш комиссиялари:

Ёшлар бирлашмасининг раҳбар органига ёшларга оид сиёсати масалалари бўйича мурожаат қилиш, тушунтириш ва ахборот олиш;

Ёшлар сиёсатига оид фаолият юзасидан ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, мазкур масалада ўз таклифларини Ёшлар бирлашмаси раҳбар органига кўриб чиқиш учун киритиш;

ўз вакиллари орқали Ёшлар бирлашмасининг раҳбар органи ишида иштирок этиш;

ўз вакилларини Ёшлар бирлашмаси томонидан ўтказиладиган тадбирлар, ўқув семинарларига йўллаш;

ёш касаба уюшмаси  фаолларини Федерация нишонлари ва Фахрий ёрлиғи билан тақдирлаш тўғрисида Ёшлар бирлашмасига белгиланган тартибда таклифлар киритиш;

Ёшлар бирлашмаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш, унинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишда фаол иштирок этишга;

Ёшлар бирлашмаси раҳбар органининг мазкур Низомга мувофиқ қабул қилган қарорларини бажаришга мажбурлар.

 Ёшлар бирлашмасининг органлари

  1. Ёшлар бирлашмасининг конференцияси унинг олий органи ҳисобланади ва беш йилда бир марта ўтказилади. Уни чақириш, вакиллик нормаси ҳамда кун тартиби тўғрисида конференция очилишидан камида бир ой олдин эълон қилинади.

Ёшлар бирлашмасининг навбатдан ташқари конференцияси Бирлашма Раёсати ёки Республика Кенгаши раёсатининг қарорига мувофиқ чақирилади. Навбатдан ташқари конференцияни чақириш, вакиллик нормаси, кун тартиби тўғрисидаги қарор унинг очилишидан камида ўн беш кун олдин эълон қилинади.

  1. Конференция:

Ёшлар бирлашмаси Раёсатининг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини эшитади;

Тармоқ касаба уюшмаси тизимида ёшларга оид сиёсатнинг умумаҳамиятли масалаларини кўриб чиқади ва қарорлар қабул қилади, зарур ҳолларда мазкур масалалар юзасидан таклифларни тайёрлайди ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашига киритади;

Ёшлар бирлашмаси раиси ва раис ўринбосарларини сайлайди ва лавозимидан озод этади.

  1. Ёшлар бирлашмасининг Раёсати конференциялар оралиғида бирлашманинг доимий ҳаракатдаги раҳбар органи ҳисобланади ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси (қоида тариқасида 35 ёшгача бўлган ёшлар) ҳамда Республика Кенгашининг ҳудудлар бўйича масъул ташкилотчилари томонидан тавсия қилинган номзодлардан иборат таркибда шакллантирилади.

Ёшлар бирлашмаси Раёсатининг таркиби унинг ташкилий мажлисида, тегишли касаба уюшмаси органининг ваколати муддатига тенг муддатга сайланади.

Ёшлар бирлашмасининг раиси, раис ўринбосари Ёшлар бирлашмаси Раёсатининг аъзолари ҳисобланадилар.

  1. Ёшлар бирлашмаси Раёсати таркибидаги вакилларни чақиртириб олиш, алмаштириш Республика Кенгаши раёсатининг қарори ёки кейинчалик раёсатда тасдиқлаш шарти билан тегишли масъул ташкилотчининг ёзма тавсияси орқали амалга оширилади.
  2. Ёшлар бирлашмасининг Раёсати:

Ёшлар бирлашмасининг иш режасини тасдиқлайди ва унинг бажарилишини ташкиллаштиради, зарур ҳолларда иш режасига ўзгартишлар киритади;

аъзо ташкилотлар томонидан ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси самарадорлигини янада ошириш юзасидан билдирилган таклифларни кўриб чиқади, умумлаштиради, зарур ҳолларда Республика Кенгаши раёсатига таклифлар тақдим этади;

Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тармоқ касаба уюшмаси ташкилотлари Ёшлар бирлашмалари раислигига номзодлар юзасидан тегишли конференцияларга таклифлар киритади;

Ёшлар бирлашмасининг фаолларини рағбатлантириш, уларнинг номзодини касаба уюшмаси тизимидаги раҳбарлик турли лавозимларга, Давлат мукофотлари ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг нишонларига тавсия этиш бўйича Республика Кенгаши раёсатига таклифлар киритади;

мазкур Низомнинг 5-бандида кўзда тутилган вазифалар амалга оширилишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади.

  • Ёшлар бирлашмаси Раёсати ва Ёшлар билан ишлаш комиссияси ишини ташкил этиш
  1. Ёшлар бирлашмаси Раёсатининг ёки Ёшлар билан ишлаш комиссиясининг мажлислари заруратга қараб, аммо ҳар ярим йилда камида бир марта ўтказилади.

Мажлис Ёшлар бирлашмаси Раёсати ёки комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.

Ёшлар бирлашмаси Раёсатининг ёки Ёшлар билан ишлаш комиссиясининг қарори мажлисда иштирок этаётганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг келиб қолган тақдирда, мажлисга раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

  1. Ёшлар бирлашмаси Раёсатининг ёки Ёшлар билан ишлаш комиссиясининг мажлисига унинг раиси раҳбарлик қилади. Раис иштирок эта олмаган тақдирда, мажлисни унинг ўринбосари бошқаради.
  2. Ёшлар бирлашмаси Раёсатининг ёки комиссиясининг мажлислари оралиғида унинг номидан Ёшлар бирлашмаси раиси, раис ўринбосари ва масъул котиби иш олиб боради.
  3. Республика Ёшлар бирлашмаси Раёсатининг мажлисини чақириш имкони бўлмаган ҳолларда, кечиктириб бўлмайдиган масалаларни тезкор ҳал этиш мақсадида, Ёшлар бирлашмаси раиси Республика Кенгаши раисининг ўринбосари билан келишган ҳолда, тармоқ касаба уюшмаси хизматидаги худудий Ёшлар бирлашмалари ва бошланғич ташкилотларнинг Ёшлар бирлашмалари Раёсати аъзоларига, Ёшлар билан ишлаш комиссияси аъзоларига тегишли топшириқлар йўллаши мумкин.
  4. Ёшлар бирлашмаси Раёсати, Ёшлар билан ишлаш комиссияси ўз мажлисларида иштирок этиш учун тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, иш берувчилар, жамоат ташкилотлари, шунингдек Республика Кенгаши аппаратининг тегишли вакилларини таклиф қилиши мумкин.
  5. Ёшлар бирлашмаси Раёсати ва ёшлар билан ишлаш комиссиялари мазкур Низомда кўзда тутилган ўз мақсад ва вазифаларини амалга ошириш учун Республика Кенгаши, тармоқ касаба уюшмаси бошланғич ташкилотлари фаоллари, худудий соғлиқни сақлаш бошқарув органлари, олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг олимлар ва мутахассисларини жалб этган ҳолда вақтинчалик ишчи гуруҳлар, комиссиялар тузиши мумкин.
  6. Ёшлар бирлашмалари ва Ёшлар билан ишлаш комиссиялари раислари:

Республика тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши мажлиси,  Республика Кенгаши раёсати йиғилишларида, вилоят бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари раислар кенгаши йиғилишларида, тегишлича бошланғич касаба уюшмалари қўмиталари йиғилишлари ёки Раёсат йиғилишларида, бошқа жамоат ташкилотларида, иш берувчилар уюшмаларида, давлат ҳокимияти органларида Ёшлар бирлашмаси ёки Ёшлар билан ишлаш комиссиялари номидан иш кўради;

Ёшлар бирлашмаси Раёсати мажлиси ёки Ёшлар билан ишлаш комиссияси йиғилишларини чақиради ва ўтказади;

Ёшлар бирлашмаси ёки Ёшлар билан ишлаш комиссияси раҳбар органлари қарорларини имзолайди.

  • Тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич ташкилотлар Ёшлар бирлашмаларини ҳамда Ёшлар билан ишлаш комиссияларини ташкил этишнинг умумий тамойиллари
  1. Республика тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич ташкилотларда Ёшлар бирлашмаларини ҳамда бошқа барча бошланғич ташкилотларининг Ёшлар билан ишлаш комиссиялари тегишли таъсис конференцияларида ташкил этилади.
  2. Республика тармоқ касаба уюшмаси Ёшлар бирлашмасининг Раёсати ҳудудий тармоқ касаба уюшмаси ташкилотларининг Ёшлар бирлашмалари ёхуд бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларининг ёш фаолларидан, шунингдек Республика Кенгаши раиси томонидан тавсия қилинган номзодлардан иборат таркибда шакллантирилади.
  3. Ҳудудий тармоқ касаба уюшмаси ташкилотлари Ёшлар бирлашмаларининг Раёсатлари худуддаги бошлангғич ташкилотлар Ёшлар бирлашмалари ёхуд Ёшлар билан ишлаш комиссиялари аъзоларидан, ёш касаба уюшма фаолларидан, шунингдек ҳудудий масъул ташкилотчи томонидан тавсия қилинган номзодлардан иборат таркибда шакллантирилади.
  4. Туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказлари, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардаги филиаллари, олий ўқув юртлари ташкилотларининг Ёшлар бирлашмалари Раёсатлари таркиби касаба уюшма хизматида бўлган касаба уюшмаси ташкилотларининг ёш фаолларидан иборат таркибда шакллантирилади.
  5. Бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларининг Ёшлар билан ишлаш комиссиялари таркиби ёш фаоллардан иборат таркибда шакллантирилади.
  6. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Ёшлар бирлашмаси Раёсатининг таркиби қоида тариқасида 21 нафар, ҳудудий тармоқ касаба уюшмаси ташкилотлари Ёшлар бирлашмаларининг Раёсатлари таркиби 11-15 нафар, туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказлари, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардаги филиаллари, олий ўқув юртлари ташкилотларининг Ёшлар бирлашмалари Раёсатлари таркиби 7-11 нафар, ёшлар билан ишлаш комиссиялари таркиби эса муассасади ишловчи ёшлар сонидан келиб чиққан холда 3-5 нафар аъзодан иборат бўлади.
  7. Ёшлар бирлашмаси фаолиятини молиялаштириш
  8. Ёшлар бирлашмаларининг фаолиятини моддий-техник жиҳатдан тегишлича Республика тармоқ касаба уюшмаси Кенгаши, тегишли бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан тасдиқланган сарф-харажатлар сметалари доирасида таъминланади.
  9. Ёшлар бирлашмаси фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш
  10. Ёшлар бирлашмасини қайта ташкил этиш ёки тугатиш тегишлича Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Ёшлар бирлашмаси конференцияси ёхуд Республика Кенгаши раёсатининг қарорларига биноан амалга оширилади.

Раёсат аъзолари:

  1. Усмонов Фарход Комилжонович – Тошкент Давлат стоматология институти факультет ортопедик стоматология кафедраси ассистенти, тиббиёт фанлари номзоди
  2. Рахманов Қудрат Маъруфжанович – Наманган вилоти Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси оторино ларингологи
  3. Нигматов Ифтихор Обиджон ўғли – Тошкент тиббиёт академияси даволаш факультети оториноларинология ва стоматология кафедраси ассистенти
  4. Бердимбетов Дамир МуратовичНукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси координатори, УТТ шифокори
  5. Мустафаева Феруза Абуловна – Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси оналик ва болалик бўйича бош мутахассиси, Бухоро Давлат тиббиёт институти акушерлик ва гинекология кафедраси ассистенти
  6. Акрамов Зариф Зафар ўғли – Жиззах вилояти Жиззах шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиника врач рентгенологи
  7. Гайнутдинов Александр Алексеевич – Навоий вилоят онкология диспансери онколог шифокори
  8. Якубов Хушнудбек Иброхимович – Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси раиси
  9. Салимбоева Хуршида Алиходжаевна – Тошкент вилояти Қибрай туман тиббиёт бирлашмасида касаба уюшма қўмитаси иш юритувчиси
  10. Ахмадалиев Шоҳрух Шуҳратович – Кувасой шахар тиббиёт бирлашмаси умумий амалиёт шифокори
  11. Темиров Миршод Муҳаммадович – Бухоро вилояти Жондор тумани тиббиёт бирлашмаси КТМП дерматолог шифокори
  12. Юлдашев Анваржон Омонбой ўғли – Андижон вилояти Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмаси реаниматологи
  13. Абдухалилов Фаррух Шуҳратжон ўғли – Наманган вилояти Янгиқўрғон ТТБ врач-лаборанти
  14. Маматов Карим Сайдуллаевич – Республика шошилинч тиббий ёрдам ил мий маркази Навоий  вилоят филиали шошилинч 1-жарроҳлик бўлими мудири
  15. Соибназаров Орзиқул Эрназар ўғли – Республика ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази Самарқанд ҳудудий бўлинмаси Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари
  16. Рўзиев Адхам Шуҳрат ўғли – Қашқадарё вилояти Қарши ШТБ 1-оилавий поликлиникаси умумий амалиёт шифокори
  17. Яриев Алишер Алижонович – Сирдарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази жарроҳлик бўлими шифокори
  18. Балтаев Элбек Нуриддинович – Хоразм вилояти Хива туман тиббиёт бирлашмаси невропатолог-нейрофизиологи
  19. Қурбонов Баходир Суюнович – Сурхондарё вилояти Шеробод туман тиббиёт бирлашмаси врач-травматологи
  20. Солиев Жавохир Тоиржон ўғли – Фарғона вилояти Қува тумани тиббиёт бирлашмаси умумий амалиёт шифокори 
Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!