Жорий йилнинг 26 август куни Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси томонидан Бувайда тумани тиббиёт бирлашмасида Ўзбекистон Республикаси Мустақилигининг 28-йиллигига бағишланган “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бул омон!” шиори остида кам таъминланган ходимларнинг 70 нафар фарзандлари учун ўқув қуроллари ва 28 нафар фахрийларга туман хокими, Бувайда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбахо совғалар топширилди. Байрам кўтаринки рухда ташкил этилди. Тадбирнинг маданий қисмида хушовоз хонандалар ҳамда жажжи ҳаваскор рақс гуруҳлари томонидан кунгилочар дастур ҳавола этилди.