Коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон Республикасига кириб келиши илк ҳолатлари қайд этилганлигини инобатга олиб Республика Кенгаши раиси раҳбарлигида тармоқда ишлаётган ходимлар (тез тиббий ёрдам, амбулатор-поликлиника тизимида шифохоналарнинг қабулхона ҳамда меҳнат қилаётган ва бошқа барча ходимлар) нинг иш берувчилар томонидан шахсий ҳимоя, шунингдек дезинфекцияловчи воситалар билан етарли миқдорда бепул таъминланишини назоратга олиш тўғрисида чора-тадбирлар белгиланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 17 апрелда 2667-рақам билан рўйхатдан ўтган “Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тўғрисидаги Йўриқнома” нинг 37-банди билан тартибга солинадиган мактабгача таълим муассасасида ёки олти ёшга тўлмаган болага ўрнатилган карантин даврида болага қараш учун ота-онасидан бирига ёки оиланинг бошқа аъзосига санитария-эпидемиология назорати маркази (ҳозирги Санитария-гигиеник осойишталик Агентлиги) томонидан ўн тўрт календарь кунидан ошмаган муддатга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилиши юзасидан ҳудудлардаги касаба уюшма фаолларига кўрсатма хат жўнатилди.