Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ижроия қўмитасининг 2021 йил 4 майдаги №2-27 “с”-сонли қарори ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2021 йил 10 майдаги №-75-п сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилояти бўйича Меҳнат инспекцияси томонидан Мингбулоқ туман Тиббиёт бирлашмасида режага асосан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш жараёнида тиббиёт бирлашмасида фаолият олиб бораётган масъул шахслар иштирокида семинар ташкил этилди. Семинарда ТТБ бошлиғи, унинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари, бўлим бошлиқлари, катта ҳамширалар, КУК раиси, Меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандис, Кадрлар бўйича мутахассис ва бошқалар иштирок этдилар.
Меҳнат инспекторлари С.Ғаибов ва А.Реджапов томонидан меҳнат муҳофазаси, ноқулай ва зарарли олмиллар таъсиридаги иш жойлари, мазкур иш жойларини шаходат кўригидан ўтказиш тартиблари, ҳодимларга белгиланган махсус кийим ва шахсий ҳимоя воситалари ва уларни иш берувчи томонидан таъминланиши, ҳодимларни тиббий кўрикдан ўтказишда иш берувчининг мажбуриятлари, иш берувчи ва ҳодим ўртасида ўзаро меҳнат муносабатларининг қонунийлиги, кечки ва тунги вақтларда ҳодимлар ишини ташкил қилиш ва уларни вақт меъёрларини хисоблаб бориш тартиблари, тўланиши лозим бўлган иш хақига қўшимчалар, иш вақтидан ташқари ишларга жалб этишнинг қонуний асослари ва бошқа масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди. Ҳодимларнинг саволларига мутахассислар томонидан жавоблар қонуний асосларга кўра жавоблар қайтарилди.