Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раёсатининг 2015 йил 31 мартдаги 21-53 “с”-сонли қарори ижроси доирасида “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари ўртасидахар икки йилда бир маротаба ўтказиладиган “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2021 йил 7 майдаги БМ-03/536- сонли топшириқ хати, Наманган вилоят касаба уюшма ташкилотлари Бирлашмасининг 2021 йил 10 майдаги 3-4 “с” сонли хамда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилоят Кенгашининг 2021 йил 21 майдаги ВК-2/12 “с” сонли «Кўрик танловнинг Наманган вилоят босқичини ўтказиш тўғрисида»ги Раёсат қарорлари ижросини таъминлаш максадида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Наманган вилояти Кенгашида 2021 йил 14 июл куни кичик мажлислар залида карантин коидаларига риоя этган холда танловнинг якуний тақдирлаш тадбирлари ўтказилди.
Энг намунали бошланғич ташкилот кўрик танлови якунларига кўра, юз нафардан зиёд аъзоси бўлган ташкилотлар ўртасида фахрли биринчи ўринни Наманган шахар тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси раиси Тошпулатов Бобиржон Сайфиддинович — 336 балл билан, фаҳрли иккинчи ўринни Мингбулоқ туман тиббиёт бирлашмаси Касаба уюшма қўмитаси раиси Ахмедов Фарходжон Жакбаралиевич 233 балл билан, фаҳрли учинчи ўринни Поп туман тиббиёт бирлашмаси Касаба уюшма қўмитаси раиси Шарипов Зокиржон Комилович 205 балл билан танловнинг ғолиблигини қўлга киритдилар, Талов ғолибларни тақдирлаш маросимида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Наманган вилояти Кенгаши раиси ўринбосари Содиқов Қахрамон Махкамович хамда Таълим Фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Наманган вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Лутфиддин Ғаниевлар иштирок этиб ўзларининг сермазмун ва келажакдаги амалга оирилиши лозим бўлган вазифалар туғрисида фикр алмашиши билан бирга ғолибларни самимий табрикладилар. Талов ғолибларини вилоят кенгашининг тегишли даражадаги дипломлари, ташаккурномалар хамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.