Welcome to Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси
71-241-50-44
soglik@kasaba.uz
Тошкент ш.,
Навоий, 4, Б-блок

Сурхондарё: соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ўртасида спартакиада ўтказилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитаси ўртасида имзоланган қўшма қарорга асосан соғлиқни сақлаш тизими ходимларини жисмоний фаоллигини ошириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида Сурхондарё вилоят соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ўртасида мини-футбол, стол теннис, шахмат […]

Батафсил »

Сурхондарё: Бандихон тиббиёт бирлашмасида Интеллект шоу беллашуви.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сурхондарё вилоят Кенгаши тизимидаги ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш ҳамда тармоқдаги ёш ходимларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбир дастури ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 13 сентябрь куни Бандихон туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси ҳамда Ёшлар кенгаши ҳамкорлигида тиббиёт бирлашмаси ёш ходимлари ўртасида Интеллект шоу беллашуви бўлиб ўтди. Беллашув юқори […]

Батафсил »

Сирдарё: Ходимларга иш ҳақи пуллари тўлаб берилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг 2024 йил 11 июль кунидаги №140-р-сонли фармойишига асосан Ховос тумани тиббиёт бирлашмасида Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Меҳнат Кодекси ва тармоқ келишуви ҳамда жамоа шартномаларидаги бандлар ижросини бажарилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш жараёнида бир қанча хато ва камчиликлар аниқланди. Жумладан, бирлашма бошлиғи, унинг даволаш […]

Батафсил »

Малака ошириш бўйича ўқув хафталиги ўз якунига етди.

«Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти» нодавлат таълим муассасасида жорий йилнинг 13 сентябрь куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич ташкилотларнинг касаба уюшма қўмиталари раислари малакасини ошириш бўйича хафталик ўқув машғулотлар якунида мавзулар бўйича якуний тест синовлари ўтказилиб, тингловчилар сертификат билан тақдирландилар.

Батафсил »

Сирдарё: фтизиатрия ва пулмонология марказида жамоатчилик назорати натижалари.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг иш режасига асосан Сирдарё вилояти фтизиатрия ва пулмонология марказида жамоатчилик назорати ўтказилди. Жамоатчилик назорати ўтказилиши натижасида аниқланган камчиликлар юзасидан яъни, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 363-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши […]

Батафсил »

Бухоро: Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят кенгашининг 13-раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида 6 та масала кўриб чиқилди. “Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят кенгашининг “Ёшлар ва бизнесни қўллаб қувватлаш йили”да амалга оширишга оид “Давлат дастури” ижросини таъминлаш бўйича манзилли тадбирлар режасининг 1-ярим йилликда бажарилиши тўғрисида”; “Ўзбекистон Cоғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг ташкилот ва муассасаларда касаба уюшма ташкилотларини тузиш борасида […]

Батафсил »

Тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич ташкилотларнинг касаба уюшма қўмиталари раислари амалий машғулот ўтамоқдалар.

Ўқув марказида малакасини ошираётган тингловчилар айни дамда Олмазор туман тиббиёт бирлашмаси бошланғич касаба уюшмасининг фаолияти билан танишиш мақсадида амалий машғулот ўтамоқдалар.

Батафсил »

Жиззах: тизимдаги ташкилот ва муассасаларда ўтказилган тадбирлар ҳақида қисқача.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 33 йиллигига бағишлаб “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” деган бош ғоя остида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилоят Кенгаши томонидан тизимдаги ташкилот ва муассасаларда ҳам бир қатор тадбирлар ўтказилди. Жумладан, ташкилот ва муассасаларда мустақиллик байрами муносабати билан ташкил этилган умумҳалқ ҳашарларида иштирок этишди, маданий-маърифий тадбирлар ташкил […]

Батафсил »

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!