2019 йилнинг 26 август куни куни Фарғона вилояти Қува туман тиббиёт бирлашмасига қарашли қайта таъмирланган тез тиббий ёрдам бўлимининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Мустақиллигимизнинг 28-йиллиги арафасида мукаммал таъмирдан ўтказилиб, барча қулайликларга, жумладан ходимлар учун дам олиш, маънавият ҳамда аёллар учун гигиена хоналари мавжуд. Бўлимнинг тантанали очилиш тадбирида туман ҳокими Р.Қурбонов, соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи О.Умаров, соғлиқни сақлаш бошқармаси ўринбосари ҳамда оммавий ахборот воситалари журналистлари қатнашдилар.